Hyundai компанияси Solaris седанининг краш-тестини ўтказди. Олдинги синовлардан фарқли равишда, бу сафар машина салонида тирик одам ўтирган эди, деб хабар беради Motor нашри.
Тест Мячководаги (Москвадан 16 километр нарида) ADM Raceway автодромида ўтказилди.
Автомобилни россиялик каскадёр Мартин Иванов бошқариб борди. Solaris’нинг темир-бетон тўсиқ билан тўқнашуви секундига минг кадр тезликка эга камерада суратга олинди.
Иванов автомобиль тезлигини 64 километр/соатга етказиб, тўсиққа урилди. Шундай кўрсаткичларга эга краш-тест Европанинг Euro NCAP ташкилоти томонидан ўтказилади.
Зарбадан сўнг ҳайдовчи мустақил равишда автомобиль салонидан чиқа олди. У жароҳат олмади.
Изоҳ (0)