Россия президенти Владимир Путин болалар билан суҳбат чоғида разведка мактабида Платов тахаллусидан фойдалангинини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Никларга келсак, булар тахаллус-ку. Биласизки, мен фаолиятимни ташқи разведка органларида бошлаган эдим, у ерда мен зарурат юзасидан баъзан технологик тахаллуслардан фойдаланар эдим. Разведка мактабида ўқиганимда тахаллусим Платов эди», — таъкидлади давлат раҳбари.
Президент, шунингдек, болаларнинг ўзига қандай ник танлаши ҳақидаги саволига жавоб бераркан, ҳозир унга нисбатан тахаллусларнинг қўлланилиши бемаънилик эканлигини таъкидлади:
«Албатта, ўзимга ҳеч қандай ник танламаган бўлардим, ўз исмим билан қолардим. Бу одатий ҳолат, турли тахаллуслар ортида бекиниш нимага керак?».
Изоҳ (0)