АҚШ турнесини давом эттираётган Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби кеча — 17 июль куни Сэнди шаҳрида йиғиндаги иккинчи ўйинини ўтказди.
«Реал Солт-Лейк» клубига қарши беллашув Жозе Моуриньо шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ҳисоб мезбонлар томонидан очилганига қарамай, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ англияликлар 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
«Манкуниан»лар сафидаги иккинчи учрашувини ўтказган Ромелу Лукаку дебют голини уришга муваффақ бўлди. «Юнайтед» аввалроқ «Лос-Анжелес Гелакси» клуби устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди. Генрих Мхитарян биринчи ўйинда ҳам гол урганди.
Ўртоқлик ўйини Сэнди, АҚШ 17 июль, душанба
Изоҳ (0)