Қатар Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрни судга беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт ва савдо вазири шайх Аҳмад бин Жасим бин Муҳаммад ат-Таний баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«Қатар барча зарур ишларни амалга оширади ҳамда Дохага қарши санкциялар жорий этган давлатларни жавобгарликка тортиш мақсадида минтақавий ва халқаро суд инстанцияларига мурожаат қилади», — деди у 18 июль куни.
Тилга олинган тўрт давлат бир ойдан ошиқроқ муддат илгари Қатар билан дипломатик алоқаларни узган ҳамда қатор сиёсий ва иқтисодий санкциялар жорий этган эди. Мамлакат дипломатик изоляциясининг тўхтатилиши учун Доха 13 банддан иборат шартларни бажариши талаб этилмоқда.
Изоҳ (0)