Мирзо Улуғбек туманида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 13 июль куни, тахминан, соат 21:00 ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Владимир Агажанов Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонида фоҳишахона сақлаб, 15 минг сўм пул эвазига фуқаро «D» ва «У» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)