АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эроннинг 18 нафар жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар жорий қилди. Улар баллистик ракеталар лойиҳаларида иштирок этишда айбланмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Санкцион рўйхатга Эрон армиясига, Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпусига ҳамда номи тилга олинмаган криминал гуруҳга ёрдам берган шахслар киритилди.
Илгарироқ Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси АҚШда террорчи гуруҳларга тенглаштирилиши мумкинлиги маълум бўлган эди. Корпус раҳбарияти шу муносабат билан баёнот бериб, бу АҚШ учун маълум оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Изоҳ (0)