Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров кейинги 1 йилини Теҳроннинг «Истиқлол» клуби сафида ўтказади, деб ёзди «Sports.uz».
Қишки мавсумда Жепаров теҳронликлар билан 1,5 йиллик шартномага имзо чекканди. Бироқ халқаро футбол уюшмаси ФИФА «Истиқлол» учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйгани учун, Жепаров ярим йилга «Сепахон» учун ижарага берилганди.
Ортда қолган ярим мавсум давомида Жепаров «Sepahон»нинг 10 та ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу вақт давомида «Истиқлол» билан тузилган шартноманинг ярим йили тугаб бўлди.
Берилган маълумотга кўра, Жепаров «Истиқлол»нинг Арманистонда ўтадиган йиғинида иштирок этади.
Якунига етган форс чемпионатини Жепаров тўп сурган «Сепахон» 5-ўринда тугатди. Футболчининг асл жамоаси «Истиқлол» эса пешқадамдан 9 очко камроқ жамғариб, кумуш медалларга эга чиқди.
Изоҳ (0)