Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси, молиявий фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинган Ҳусайн Фаридун 17 июль куни хусусий госпиталга ётқизилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Теҳрон фавқулодда вазиятлар маркази вакилининг матбуотга билдирган ахборотига кўра, Фаридун 17 июль, душанба куни суд олдида жавоб бераётганида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. У дарҳол пойтахтдан шимолдаги госпиталга жўнатилган.
Бир кун илгари Эрон адлия вазирлиги вакили Ғуломҳусайн Муҳсиний Ҳусайн Фаридун молиявий фирибгарлик айби билан ушланганини билдирган эди.
Унинг таъкидлашича, суд суриштируви давом этади, аммо гумондор гаров эвазига қўйиб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)