Туркияда автобус иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди. Автобусда болалар ансамбли вакиллари бўлиб, улар Грузиядан Болгарияга кетаётган эди, деб хабар беради «РИА Новости».
Гиресун вилоятида рўй берган ЙТҲда 38 киши жароҳат олди.
Айтилишича, автобуснинг шинаси ёрилиб кетган, бунинг натижасида у йўлдан чиқиб кетиб, устунга урилган.
Жароҳат олганларнинг катта қисмини болалар ташкил этади. Улар турли шифохоналарга ётқизилди.
Изоҳ (0)