Ўзбекистонда жамият ҳаётида ахборот технологияларининг ўрни кун сайин ортиб бориши муносабати билан таълим соҳасининг тезкор ахборотлашуви ва компьютерлашуви кузатилмоқда. Таълим сифатини янга босқичга кўтаришга қаратилган илғор тизимлар ва инновацион технологиялар фаол жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда яратилган Smart Education ижтимоий лойиҳаси ўқув муассасалари учун ўзлаштириш даражасини баҳолашнинг энг янги тизимидир. Ўқитувчилар ва маъмурият учун яратилган ушбу восита инновацион ишланма сифатида ҳар кунлик ҳужжат ишларини енгиллаштиришга қаратилган.
Тизим ўқув жараёни ва у билан боғлиқ ҳужжат айланмасини автоматлаштириш, ота-оналарни бохабар қилиш ҳисобидан ўқув жараёни шаффофлигини ошириш имконини беради.
Бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб Smart Education тизимига тест режимида 400 дан ортиқ коллеж ва лицей уланган.
2016–2017-ўқув йили якунларига кўра ўқув жараёнига Smart Education тизимини фаол жорий этаётган коллеж ва лицейлар рейтингида биринчи ўринни Тошкент кимё-технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицеи банд қилди.
Smart Education лойиҳаси лицей раҳбари К.А. Рўзиевга ва информатика ўқитувчиси Б.А. Аҳмедовга фаол ҳамкорлик ва намойиш этилган ташкилотчилик ташаббуси учун улкан миннатдорлик билдиради.
Smart Education тизимини жорий этиш ва ривожлантиришда Sehriyo мактаби, Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-академик лицей, Республика олимпия захиралари коллежи, Зангиота академик лицеи фаол қатнашмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)