Россиялик таниқли актёр, «Ит қалби» фильмида Полиграф Полиграфович Шариков ролини ижро этган Владимир Толоконников вафот этди. У 74 ёшда эди, деб хабар беради «РБК».
«Кеча у ўзини яхши ҳис қилаётган эди», — деди актёр оиласининг дўстлари.
Унинг сўзларига қараганда, артист «Супербобровлар–2» фильмида суратга тушаётган эди. Лекин қўққисдан соғлиғи ёмонлашиб, оламдан ўтди.
Толоконниковнинг дафн маросими Москвада бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)