23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичи старт олди. Унда иштирок этаётган Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк учрашувда Ливанни таслим қилди — 3:1.
Беллашувда ливанлик футболчилар 1 та автогол совға қилди. Шунингдек, «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов дубл қайд этди. Иккинчи бўлимда Ҳайдаров жамоаси гол уришдан дам олди. Ливанликлар эса ўтказиб юборилган 3 та голга бир марта жавоб қайтарди.
Бунга қадар кечган ўйинда саралашга мезбонлик қилаётган БАА терма жамоаси Непал устидан йирик — 5:0 ҳисобида зафар қучганди.
Эртага — 17 июль куни Ўзбекистон 2-турни Непалга, БАА эса Ливанга қарши ўтказади. Ҳал қилувчи тур 19 июль куни бўлиб ўтади ва унда икки фаворит — БАА ҳамда Ўзбекистон термалари ўзаро кураш олиб боради.
Asian Championship U22 Саралаш. «D» гуруҳи. 1-тур 15 июль, шанба
Изоҳ (0)