АҚШ Сенати собиқ президент Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотини бекор қилиш юзасидан овоз бериш жараёнини бироз ортга суришга қарор қилди. Сенатор Жон Маккейннинг кўзини операция қилдиргани ва айни пайтда реабилитация жараёни ўтаётгани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «РБК».
«Жон тузалгунига қадар сенаторлар қонунчилик ташаббуслари бўйича ишни давом эттиради ва қонунни кўриб чиқишни қолдиради», — маълум қилди республикачилар етакчиси Митч Макконнелл.
Айтилишича, Маккейннинг чап кўзи устидаги 5 сантиметрлик қотиб қолган қонни олиб ташлаш бўйича операция ўтказилди. Операция сенаторнинг қоши орқали амалга оширилди.
Маккейннинг вакили сенатор Аризона штатида бир ҳафта қолишини билдирди.
Изоҳ (0)