Париж ва Брюсселда терактлар уюштирган террорчи гуруҳлар аъзолари маълум вақт қуролларни Бельгиянинг Меленберг шаҳридаги (Лимбург провинцияси) мактаб гаражида сақлаган. Бу ҳақда Het Laatste Nieuws нашри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Терговчилар Париж терактларини содир этишда асосий гумонланувчи бўлган ва ўтган йил мартида қўлга олинган Салоҳ Абдусаломга тегишли ноутбукни ўргангандан кейин мазкур маълумотга эга бўлди.
Бельгия миллий хавфсизлик хизматларига кўра, терговчилар мактаб гаражини текширганидан сўнг террорчилар бу ерда қурол сақлагани, бироқ терактлар амалга оширишдан аввал бошқа жойга олиб ўтгани ҳақидаги хулосага келди.
Изоҳ (0)