АҚШ мамлакатдан 2016 йил декабрида чиқариб юборилган россиялик дипломатлар ўрнига юборилганларга виза бермаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
«Вашингтон нафақат бизнинг ходимларимизни чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини бекор қилмади, балки уларнинг ўрнига келганларга виза беришдан бош тортмоқда», — деди у.
Захарова АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходимлари сони Вашингтондаги россиялик дипломатлар сонидан анча кўплигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, Москва жавоб чораси сифатида ходимлар сонини «тенглаштириши» мумкин.
Изоҳ (0)