Саратовда суши етказиб берадиган курьерга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Daily Afisha хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига курер хизматининг 24 яшар ходимига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилди. У суммаси 3 минг рубль бўлган егуликни етказиб бераётганди, бироқ подездда номаълум эркак бўғзига пичоқ тираб, буюртмани тортиб олади. Шундан сўнг ерга ётқизиб, қўлини орқасига боғлаб, ўзи яширинади.
Орадан кўп ўтмай талончи —33 ёшли маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Ўзининг айтишича, оиласи учун телефон орқали суши буюртма қилади ва аксар хонадонлари бўш бўлган қаровсиз уйнинг манзилини беради. Қилмишини амалга оширганидан сўнг уйга бориб, кийимини алмаштиради ва спиртли ичимликлар харид қилиш учун дўконга йўл олади.
Изоҳ (0)