Бавариянинг Бад-Тёльц шаҳрида яшовчи вояга етмаган болакай пул тарқатиш орқали кўпроқ дўст тўплашга қарор қилди, деб хабар берди Süddeutsche Zeitung.
Газетанинг маълумотларига кўра, 13 ёшли болакай ота-онасидан 10 минг евро олган ва уни уйга яшириб қўйган. 8 июль куни эртаси у пулларни футбол клубидаги танишларига тарқата бошлаган. Ҳар бир болага 100 дан 2400 еврогача пул теккан.
Бундан хабар топган ота-она полицияга мурожаат қилган ва ҳуқуқ-тартибот ходимларидан йўқотилган пулларни қайтаришда ёрдам кўрсатишини илтимос қилган. Баъзилар пулларнинг айрим қисмини ўз хоҳиши билан полицияга топширган, улар 4,5 минг еврони йиғишга муваффақ бўлган. Қолган пулларни ҳозирча қайтаришнинг иложи бўлмади.
Нашрнинг аниқлик киритишича, тарқатилган пуллар «чўнтак пуллари банди»га мос келмайди, шунинг учун пулларни олган одамлар уларни ўз хоҳишига кўра ишлатишлари мумкин.
Изоҳ (0)