Янги Зеландиядан Кариб денгизидаги Синт Мартен оролига дам олишга келган аёл ҳавога кўтарилаётган самолёт ҳавосига учраб, йиқилганидан сўнг оламдан ўтди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа денгиздан бир неча метр наридаги малика Юлиана аэропорти атрофида рўй берди. Пляжни учиш-қўниш тасмасидан фақат битта девор ажратиб туради.
57 ёшли турист аёл девордан бошини кўтариб, Boeing-737 самолётининг ҳавога кўтарилишини кузатаётган эди. Аммо лайнер шамоли уни йиқитди. Орқага учиб кетган аёл жиддий жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Изоҳ (0)