ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Ироқнинг Найнава вилоятида жойлашган Тал-Афар шаҳрини мустақил давлат деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тал-Афардаги террорчилар етакчиси унинг буйруқларига қулоқ солмайдиганларни қаттиқ жазолашини айтиб таҳдид қилди, дейилади хабарномада.
Манбага кўра, ҳозир Тал-Афар араблар ва чет элликлар қўлида бўлиб, маҳаллий жангари етакчилар ҳеч қандай рол ўйнамаяпти, негаки улар қатор оммавий қатллардан сўнг жиддий кучларсиз қолди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)