Япониянинг Кансай аэропорти ходимлари Тайвандан учиб келган самолёт бортидан ёмби кўринишидаги ўнлаб килограмм олтин топиб олди, деб хабар берди «MK.ru».
NHK телеканалининг маълумотларига кўра, қимматбаҳо металл 9 июль, якшанба куни Vаnillа Air авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳожатхонасидан топилган. Авиакомпания ходимлари ерга қўнгач, аэропорт хавфсизлик хизматига ҳожатхонанинг кўриниши ғалати эканлиги ҳақида хабар қилган. Текширув давомида ҳожатхонадаги панеллар ортига яширилган олтин ёмбилар аниқланган.
Айни вақтда тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)