Колумбия университети қошида фаолият юритувчи Knight First Amendment Institute ташкилоти АҚШ президенти Дональд Трампни сўз эркинлиги ҳақидаги биринчи ўзгартишни бузишда айблаб судга берди. Трамп Twitter’да унга нисбатан танқидий фикр билдиргани учун блоклаган етти фойдаланувчи номидан судга даъво аризаси киритилди, деб хабар беради Meduza.
Knight First Amendment Institute вакилларининг айтишича, Трампнинг Twitter’даги расмий саҳифаси АҚШ ҳукуматининг ишлаши ҳақидаги муҳим ахборот манбаи ҳамда президент сиёсатини муҳокама қилиш майдончасидир. Трамп ва унинг ёрдамчилари Twitter’дан коммуникация канали сифатида фойдаланади ва у ерда чоп этилган ёзувларни расмий баёнот деб ҳисоблашни сўрайди.
Шундай экан, ташкилотнинг фикрича, Трамп унга нисбатан танқидий ёндашган фуқароларнинг саҳифаларини блоклаш билан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этган.
Бундан ташқари, бошқа фойдаланувчилар АҚШ президенти ҳақидаги танқидий фикрларни ўқиш ҳуқуқидан маҳрум қилингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)