Ҳиндистоннинг Гоа штати полицияси «ёмон» феъл-атвори учун оила аъзолари томонидан 20 йил давомида тутқунликда сақланган аёлни озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳуқуқ-тартибот органларига бу ҳақда жамоат ташкилотларидан бири маълумот берган. Воқеа пляж яқинидаги Кандолим қишлоғида рўй берган. У ерга хориждан ва Ҳиндистоннинг ўзидан минглаб туристлар келади.
Аёл айни пайтда 50 ёш атрофида. У 20 йилча муқаддам Мумбайдан ўз қишлоғига қайтган. У турмуш қурган эркакнинг бошқа хотини борлигини билгач, аёл қишлоғига қайтишга қарор қилган, бу ерда руҳиятида ўзгаришлар юз бергани ва ўзини ғалати тута бошлагани туфайли оиласи томонидан хонага қамаб қўйилган ва тутқунликда узоқ йиллар яшаган.
Изоҳ (0)