Испанияда анъанавий буқалар пойгаси давом этмоқда. Саккиз юз йилдан бери ҳар йили 6 июндан 14 июнга қадар Памплонада Наварра ҳомийси муқаддас Фермин куни арафасида карнавал бўлиб ўтади. Ўрта асрлардан қолган шиддатли кўнгилхушлик ҳаёт қийинчиликларидан чарчаган оддий инсонларга барча нарсани унутиш ва яхшигана дам олиш имконини беради. Бунда ёшлар ўз жасоратини намойиш қилади, бироқ ҳаммага ҳам доим ҳайвонлар билан тезлик рақобатида омад келавермайди. Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, фестиваль бошланганидан бери камида 77 киши, жумладан 12 нафар сайёҳ жароҳат олган. «Газета.ru» ушбу анъанага боғлиқ ёрқин суратларни тўплаб тақдим этди.
Фотогалерея: Испания кўчаларидаги дарғазаб буқалар
×
Изоҳ (0)