Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-21 қирувчиси 11 июль куни мухолифат кучлари томонидан Махруса тумани устида уриб туширилди. Бундай баёнот билан «Усуд аш-Шарқия» гуруҳи вакили чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Сурия чўлининг жануби-шарқидаги бу туман деэскалация зонаси таркибига киради.
Илгарироқ қуролли мухолифат вакиллари ушбу секторда ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувдан сўнг Умм-Румам аҳоли яшаш пунктини эгаллаганини билдирган эди.
Изоҳ (0)