Америкалик ёзувчи Стивен Кинг АҚШ президенти Дональд Трампни сохта («фейк») президент деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Янгиликлар ҳақиқий. Президент сохта», — деб ёзди ёзувчи Twitter’даги саҳифасида.
BuzzFeed’нинг ёзишича, Кингнинг бу баёнотига турлича муносабат билдирилган. Баъзилар Кинг президент ўз ишини қилаётгани ва шунинг учун сайланганини ёдидан чиқариб қўйганини таъкидлаган бўлса, бошқалар Кингнинг асарларини сохта деб атади.
Ёзувчининг мухлислари эса уни ҳимоя қилиб чиқди. Бундан ташқари, бир гуруҳ фойдаланувчилар Трамп ҳақида бошқа ҳазил гапларни ўйлаб топишга киришган. Оқ уй ҳозирча мазкур ҳолатга муносабат билдирганича йўқ.
Аввалроқ Трамп Twitter’да Стивен Кингни қора рўйхатга қўшиб қўйгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)