Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қонунчилик актларига терроризм учун мамлакат фуқаролигидан маҳрум этишни назарда тутувчи тузатишларни киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Тузатишлар мамлакатнинг 46 қонуни ва 7 кодексга тегишли. Шунингдек, фуқароликдан маҳрум этиш жиноий жазонинг қўшимча тури сифатида Қозоғистон Жиноят Кодексининг 21-моддасидан ўрин олди.
Энди Қозоғистонда «терроризм акти, террорчи гуруҳ тузиш ва раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятида иштирок этганлик» учун мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилади.
Матбуот хизматига кўра, фуқароликдан маҳрум этиш жазоси суд томонидан «фавқулодда ҳолатларда», иш тафсилотлари, жиноят ва унинг оғирлик даражасини синчиклаб ўрганилганидан сўнг қабул қилинади.
Изоҳ (0)