Сурия ҳукумат қўшинлари ҳамда уларга иттифоқдош гуруҳлар Сурия чўлини ИШИДдан озод қилиш бўйича «ал-Фажр ал-Кубро» операциясини бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Операция Дамашқ вилоятининг шарқида, ас-Син аэропорти йўлидан жанубда олиб борилмоқда.
Операциянинг дастлабки босқичида армия ИШИДни Дамашқ шарқидаги қатор стратегик тепаликлардан сиқиб чиқара олди. Айни пайтда тўқнашувлар давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)