Ҳуқуқий жиҳатдан Тошкентнинг «Пахтакор» клубига тегишли бўлган Жалолиддин Машарипов «Локомотив» сафида мавсум якунига қадар қолишга қарор қилди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
«Темирйўлчилар» Чемпионлар лигасида ўйнаши инобатга олиниб, Жалолиддин Машарипов ижарага олинганди. Клуб халқаро майдонда муваффақиятсиз иштирок этганидан кейин ҳам Машарипов унда қоладиган бўлди.
Бунда ҳар икки клуб Жалолиддин Машариповга танлов имкониятини яратиб берганми, «Пахтакор»нинг янги раҳбарияти иқтидорли футболчини қайтариб олишни истаганми ёки йўқ — аниқ маълумот берилмаган.
Ярим ҳимоячи Олий лиганинг 1-даврасида «Локомотив»нинг 13 та ўйинида иштирок этди ва 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)