Буюк Британия контртеррор полицияси 10 июль куни YouTube’даги каналида туристлар учун теракт чоғида тирик қолиш бўйича видеоинструкция жойлаштирди. Ролик Бирлашган Қиролликнинг саёҳат мақсадида чет элга чиқаётган фуқароларига мўлжалланган.
Видеороликда туристларга отишма овози эшитилиши билан ҳамма нарсани ташлаб, тезроқ қочиш тавсия қилинади. Агар теракт ҳудудини тарк этиш имконияти бўлмаса, унда эшиклари мустаҳкам хона ичига бекиниш лозим.
Шунингдек, айтилишича, телефонни овозсиз режимга ўтказиш мақсадга мувофиқ, вибрацияни ўчириш ва тинч ўтириш ҳам муҳим. Ниҳоят, эшик ва деразалардан узоқроқ туриш керак.
Полицияга фақат хавфсизликда бўлгандагина қўнғироқ қилиш жоиз. Агар қутқарувчилар жабрланувчини бевосита теракт жойида топса, у бақирмасдан, тинчлик сақлагани маъқул, негаки улар бу ҳаракатларни таҳдид деб тушуниши мумкин.
Ниҳоят, турист қўлида қурол йўқлигини билишлари учун уларни қўлларини кўрсатиб туриши лозим.
Изоҳ (0)