Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Мўғулистон президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
«Сизнинг сайловдаги ишончли ғалабангиз Мўғулистон халқининг сиз каби катта тажирбага эга ҳамда ўз халқи ва мамлакат манфаатлари учун хизмат қиладиган нуфузли сиёсатчига бўлган ишонч ва ҳурматини тасдиқлади», — дейилади мамлакат раҳбарининг номасида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Мўғулистонни кўп асрлик тарих ва ноёб маданиятга, муҳим табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникацион салоҳиятга эга мамлакат дея ҳисоблайди.
«Ўзбекистон ҳамда Мўғулистоннинг томонларни қизиқтирадиган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда барча имкониятлар мавжуд», — дейилади мактубда.
Изоҳ (0)