• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳаёт учун курашаётган қашқадарёлик Муҳаммаджон ва бир-бирига зид маълумотлар. Ҳақиқат қаерда?

    6 июль куни қашқадарёлик чақалоқ Муҳаммаджон Рашидов ҳақида унинг бувиси — Наргиза Қурбонова тилидан баёнот эълон қилинган эди. 14 май куни туғилган чақалоқ 28 июнь куни Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида операция қилинган, операциядан сўнг «вафот этган» деб яқинларига топширилган, жанозаси вақтида эса «жонланган». Сўнг шу куннинг ўзида касалхонага қайтариб олиб келиниб, интернетда бу ҳақда маълум бўлгунига қадар шароитлари етарли бўлмаган палатада парваришланган.

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан аввал.

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан аввал.
    Фото: Шаҳноза Ҳамидова

    Муҳаммаджоннинг аҳволи

    Чақалоқнинг аҳволи ҳали ҳам оғир, лекин яхши янгиликлар ҳам бор — унинг ҳарорати тушган, сут, чақалоқлар учун мўлжалланган егуликларни тановул қила бошлаган. Энг асосийси, операциядан кейинги 12 суткадан буён унинг ҳаёти сақлаб қолинмоқда. Шифокорларнинг айтишича, бу жуда катта кўрсаткич.

    Муҳаммаджон билан боғлиқ вазият ОАВ ва интернетда маълум қилинганидан сўнг (6 июлдан бошлаб), у тўлиқ таъминотга олинган. Чақалоқ Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг алоҳида хонасига кўчирилган, бир шифокор, бир ҳамшира ва бир санитар бириктирилган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёлик Муҳаммаджон кондиционерли палатага ўтказилган, унга «аввалгидан яхши қарашмоқда»

    Бундан ташқари, чақалоққа ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам шифокорлар чақирилган. Муҳаммаджоннинг бувиси Наргиза Қурбонованинг «Дарё»га маълум қилишича, шу кунларда Тошкентдан профессор келиши кутилмоқда.

    Чақалоққа ёрдам бериш учун Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан келган, ўз вақтида Германияда малака ошириб қайтган неонаталогия мутахассиси аҳволи Муҳаммаджонники каби болаларни узоғи билан 9 кунгача сақлаб тура олганини айтган. Бу ҳақда Муҳаммаджоннинг аҳволини доимий равишда назорат қилиб турган шифокор Исроил Мелиев «Дарё»га маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, Муҳаммаджоннинг ҳолати юзасидан у нафақат Ўзбекистон, балки Россиядаги ҳамкасблари билан ҳам маслаҳатлашган. «Улар ҳам барчасини тўғри қиляпсизлар, кутиш керак, деб айтишди», — дейди шифокор.

    «9 июль куни кечаси навбатчи эдим. Чақалоқ сутка давомида қарийб 50 грамм сут ичди, бир марта безовта бўлди. Агар болани 18 суткагача ушлаб тура олсак, шундан сўнг у енгил нафас олишни бошлаши мумкин», — дейди Исроил Мелиев.

    Наргиза Қурбонова неварасига эрта-ю кеч қараётган Исроил Мелиев ва Илҳом Рўзиевга миннатдорчилик билдираркан, ўз касбига содиқ, вазифасига сидқидилдан ёндашадиган шундай шифокорлар борлиги учун ҳам Муҳаммаджоннинг аҳволи ўнгланиб бораётганини таъкидлади.

    Вақт масаласидаги номувофиқликлар

    Муҳаммаджон Рашидов билан боғлиқ вазият юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача фақат бир марта — 7 июль куни Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўлқин Расуловнинг ахборотини эълон қилди.

    Қайд этиш жоиз, Муҳаммаджон Рашидов воқеаси чақалоқни операция қилган шифокорлар болани вафот этди, деб онаси ва бувисига топширгани, сўнг Муҳаммаджон жанозаси вақтида «жонлангани» билан боғлиқ ҳодиса сабаб шов-шувга айланиб кетган эди.

    Тўлқин Расулов ахборотида мазкур вазиятга қисқача: «Бола вафот этган эмасди, у тирик бўлган», деб изоҳ берилган. Шу билан бирга, вазирликнинг расмий ахборотида чақалоқнинг операцияси 18:50 да тугагани, чақалоқ 19:30 да шифохонадан олиб кетилгани, 22:30—23:00 ларда қайтариб олиб келингани айтилган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирилган воқеа соатлари билан бевосита ҳодиса гувоҳи бўлган фуқароларнинг билдирган маълумотлари ўртасида номувофиқликлар, зиддиятлар юзага келмоқда.

    Хусусан, жанозада бўлган Қарши тумани Қуйи Бешкент жоме’ масжиди имом-хатиби чақалоқнинг ҳали тирик экани шом намози арафасида маълум бўлганини, воқеадан хабардор шифокорлардан бири эса чақалоқ соат 22:00 бўлмай шифохонага қайтариб олиб келинганини «Дарё»га маълум қилди.

    Хулоса ўрнида

    Муҳаммаджон Рашидов ва у билан боғлиқ ҳодиса айни вақтда жамоатчилик диққат марказида турибди. Ижтимоий тармоқларда болакайга яхши ниятлар билан «Ҳаётбек», «Ўлмасжон» каби янги исмлар ҳам берилган. Деярли барча чақалоқнинг соғайиб, оёққа туриб кетишини тиламоқда. Айни вақтда, вазиятга тўла ойдинлик киритишни сўраётганлар, айбдорлар жазоланишини талаб қилаётганлар ҳам талайгина. Чақалоқнинг яқинлари ўз кечмишини, соғлиқни сақлаш тизими эса ўз талқинини баён этмоқда, асл ҳақиқат эса мана шу икки нуқта ўртасида эканига шубҳа йўқ.

    «Дарё» интернет-нашри тегишли ваколатли органлар, жумладан, Ўзбекистон Бош прокуратурасидан вазиятга ойдинлик киритиш, асл ҳақиқатни юзага чиқариш мақсадида суриштирув ишларини олиб боришни сўраб қолади.

    10.07.2017, 15:36   Изоҳ (0)   86877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абитуриент—2017: Давлат тест маркази огоҳлантиради

    10.07.2017, 15:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 000 сўмдан ошди

    10.07.2017, 14:44

    Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов 11—12 июль кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

    10.07.2017, 14:32

    Сергели туманида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди

    10.07.2017, 14:04

    Сиз муҳим ҳужжат, жўнатма ёки почта жўнатиш ҳақида ўйлаб турибсизми? Унда EMU – сиз учун тез, ишончли ва хавфсиз етказиб беришни таъминлаш хизматидир!

    10.07.2017, 11:02

    ТИВда «чиқиш визалари»ни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди

    10.07.2017, 10:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.