• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абитуриент—2017: Давлат тест маркази огоҳлантиради

    1 август олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига ҳам оз вақт қолмоқда. Шу муносабат Давлат тест маркази ахборот хизмати абитуриентларни тест жараёнларида йўл қўйиладиган ва юз бериши мумкин бўлган хатоликлар ҳақида огоҳлантирди.

    Ўтган йиллар давомида тест синови топшириш жараёнида абитуриентлар томонидан энг кўп хатога йўл қўйилган ҳолатлар ва оқибатлари:

    1. Тест синови топшириш жараёнида саволлар китоби ва жавоблар варағи рақамларининг бир-бирига мослигини текширмаслик – бундай ҳолат абитуриент томонидан тўпланган умумий баллар миқдорининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Унутманг, рақамлар мослигини текшириш аудиторияда, тест синови бошлангунга (9:00 га) қадар амалга оширилади. Бундай ҳолат тест синови бошлангандан (9:00 дан) кейин аниқланса, эътироз қабул қилинмайди.

    2. Саволлар китоби муқовасининг белгиланган жойига фамилияси, исми ва шарифини ёзмаслик, имзо қўймаслик - бундай ҳолат кейинги босқичда (масалан, апелляция жараёнида) абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    3. Тест топшириқларини ечишдан олдин саволлар китобини текшириб чиқиш шарт – акс ҳолда абитуриент томонидан тўпланган умумий баллар миқдорининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Унутманг, саволлар китобини текшириш аудиторияда, тест синови бошлангунга (9:00 га) қадар амалга оширилади. Бундай ҳолат тест синови бошлангандан (9:00 дан) кейин аниқланса, эътироз қабул қилинмайди.

    4. Жавоблар варақасининг тегишли жойига фамилияси, исми ва шарифини ёзмаслик, имзо қўймаслик - бундай ҳолат кейинги босқичда (масалан, апелляция жараёнида) абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    5. Жавоблар варақасининг алоҳида жойлари (маркер чизиғи, кодланган доирачалар, штрих кодлар) устига чизиш, ёзиш - бундай ҳолатда ушбу жавоблар варақаси техник жиҳатдан яроқсиз деб ҳисобланиши ва натижа чиқарилмаслигига сабаб бўлади.

    6. Саволлар китобини яроқсиз ҳолга келтириш (йиртиш, ички бетларини ажратиб олиш ва б.) - бундай ҳолат кейинги босқичда (масалан, апелляция жараёнида) абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    7. Саволлар китобини топширмаслик- бундай ҳолат кейинги ихтиёрий босқичда далолатнома тузиш орқали четлаштиришга, абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    8. Жавоблар варағини топширмаслик- бундай ҳолатда аудиториялар тақсимотига мувофиқ тест синови якуни бўйича қайтариб келтирилган жавоблар варақалари бўйича тест синови натижалари ҳисобланиши белгиланганлиги боис, қайтарилмаган жавоблар варақалари бўйича натижа ҳисобланмайди ва бу абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    9. Титул варақаси ва Абитуриент рухсатномасининг тегишли жойига жавоблар варағи рақамини кўчирмаслик ёки хато кўчиришлик – бундай ҳолат кейинги босқичда (масалан, апелляция жараёнида) абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    10. Тест материаллари (саволлар китоби ва жавоблар варақаси)ни белгиланган вақтда топширмаслик, аудитория назоратчиларининг тест материалларини топшириш ҳақидаги талабига бўйсунмаслик – бундай ҳолат абитуриентнинг тест синови жараёнидан четлаштирилишига сабаб бўлади.

    11. Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса – бундай ҳолат абитуриентнинг тест синови ўтказиладиган бинога киритилмаслигига ёки тест синови жараёнидан четлаштирилишига сабаб бўлади.

    12. Тест материаллари (саволар китоби, жавоблар варағи)ни аудиториядан ташқарига чиқарса - бундай ҳолат абитуриентнинг тест синови жараёнидан четлаштирилишига сабаб бўлади.

    13. Тест синови топшириш жараёнида бошқаларга ёрдам берса, ёрдам олса - бундай ҳолат абитуриентнинг тест синови жараёнидан четлаштирилишига сабаб бўлади.

    14. Саволлар китобида саволлар 1 дан 108 гача бўлган кетма-кетликда рақамланган, лекин фанлар номлари сақлаб қолинган. Масалан, учта фан блоки мавжуд бўлган саволлар китобида биринчи фан саволлари 1 дан 36 гача, иккинчи фан саволлари 37 дан 72 гача, учинчи фан саволлари 73 дан 108 гача сонлар шаклида рақамланди.

    Жавоблар варағида жавоблар белгиланадиган доирачалар 1 дан 108 гача бўлган кетма-кет сонлар билан рақамланди.

    Бунда абитуриент саволлар китобида келтирилган фанлар кетма-кетлиги ва рақамлар кетма-кетлигида ишлаши талаб этилади. Масалан, 1-савол жавоби жавоблар варағида 1-рақамли доирачага, 10-савол жавоби 10-жавоблар доирачасига, 100-савол жавоби 100-жавоблар доирачасига, 108-савол жавоби 108-жавоблар доирачасига бўялиши шарт - бундай тартибга риоя қилинмаган ҳолатларда абитуриент томонидан тўпланган умумий баллар миқдори паст бўлиши мумкин. Унутманг, жавоблар варағига жавобларни белгилашда қайси фан асосий ҳисобланишидан қати назар, саволлар китобида келтирилган фанлар номининг, савол ва жавоблар рақамларининг кетма-кетлигига эътибор бериш шарт.

    15. Абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхати (7.2-шакл)даги тегишли устунга жавоблар варағи рақамини ёзмаслик ва тест материалларини қабул қилиб олганлиги ёки топширганлигини қайд этиш устунига имзо қўймаслик - бундай ҳолат кейинги босқичда (масалан, апелляция жараёнида) абитуриент эътирозинининг кўриб чиқилмаслигига сабаб бўлади.

    16. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш – апелляция комиссияси таркиби Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади, апелляция шикояти бериш муддати натижа эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун қилиб белгиланган, апелляция шикоятини кўриб чиқишда абитуриентнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилари иштирок этмайди, апелляция шикояти абитуриентнинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади, саволлар китоби, жавоблар варақаси белгиланган тартибда тўлдирилмаган, тест синовидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди, апелляция шикояти кўрилаётган аудиторияга тақиқланган воситаларни олиб кирган, жараёнга халақит берган, ёрдам олган ва ёрдам берган, саволлар китобини йиртган абитуриент четлаштирилади ва эътирози кўриб чиқилмайди.

    Унутманг! Давлат тест маркази тест синови топшириш жараёни билан боғлиқ фақат ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан эътирозларни кўриб чиқади.

    Давлат тест маркази

    10.07.2017, 15:24   Изоҳ (0)   48645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 000 сўмдан ошди

    10.07.2017, 14:44

    Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов 11—12 июль кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

    10.07.2017, 14:32

    Сергели туманида фоҳишахона сақлаган эркак қўлга олинди

    10.07.2017, 14:04

    Сиз муҳим ҳужжат, жўнатма ёки почта жўнатиш ҳақида ўйлаб турибсизми? Унда EMU – сиз учун тез, ишончли ва хавфсиз етказиб беришни таъминлаш хизматидир!

    10.07.2017, 11:02

    ТИВда «чиқиш визалари»ни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди

    10.07.2017, 10:46

    Абитуриент—2017: «Мени уйдагиларим ўқишга қўйишмоқчи, лекин менда ўқишга кириш учун етарли билим йўқ»

    10.07.2017, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.