Эртага, 11 июль куни Ер сайёрасига 2017 MS4 астероиди яқинлашади, унинг ўлчами ва диаметри эса, мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, чорак километрдан ошади. Космик жисм хавфли ҳисобланади, аммо, «MK.ru» нашрига кўра, Россия Фанлар Академияси Астрономия институти катта илмий ходими Сергей Нароенков реал хавф у қадар жиддий эмас деб ҳисоблайди.
Олимнинг сўзларига қараганда, астероид Ердан 3 миллион километр узоқликдан учиб ўтади, бу эса Ойдан 10 баробар узоқ деганидир. Эслатиб ўтамиз, Ер билан орасидаги масофа табиий йўлдошникига нисбатан 20 баробаргача бўлган жисмлар хавфли ҳисобланади. Шунга қарамай, агар реал тўқнашув хавфи ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг эҳтимоли нолга тенг, деб ҳисоблайди Нароенков.
Агар шундай тавсифга эга астероид Ерга қулаган тақдирда бунинг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин. Челябинск метеоритидан уч баробар каттароқ жисм 75 минг километр/соат тезлик билан Ерга урилса, бу битта шаҳар миқёсида бутун тирикликни йўқ қилиши ва 3 минг километр масофагача вайроналиклар келтириб чиқариши мумкин.
Умуман олганда, олимнинг таъкидлашича, метеоритлар хавфи бугунги кунда кўплаб олимлар томонидан ўрганилмоқда ва бу таҳдиддан бутунлай халос бўлиш йўллари қидирилмоқда.
Изоҳ (0)