Қримнинг Севастополь ва Керчь шаҳарларида дельфинлар ҳалок бўлаётгани қайд этилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига қараганда, биргина Севастополнинг Балаклава пляжига олти дельфиннинг жасади сув билан олиб келиб ташланган.
Керчда истиқомат қилувчи аёл пляждан қирилиб кетиш арафасида турган Азов дельфинининг жасадини топган. Жониворнинг бошида яра бор эди.
«Менга дельфиннинг танаси олиб ташланишини хабар қилишди. Мен дельфин нега ҳалок бўлганини аниқлаш билан шуғулланиш-шуғулланмасликларини сўрадим? Улар шуғулланмасликларини айтди», — маълум қилди аёл.
Изоҳ (0)