Хитой Ҳиндистондан қўшнилар ўртасида чўзилиб кетган зиддиятни ҳал қилиш музокаралари бошлангунига қадар ўз қўшинларини баҳсли Ҳимолай платосидан олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуаннинг кундалик брифингда маълум қилишича, Ҳиндистон «ўз самимийлигини намойиш қилиши» учун дастлабки шарт сифатида қўшинларини «иложи борича тезроқ» олиб чиқиб кетиши керак.
Нашрнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги зиддият ушбу ҳафтда Германияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида мураккаблашиши мумкин. Унда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам иштирок этади.