Япония императори Акихитонинг энг катта набираси малика Мако 8 июль кунига мўлжалланган собиқ курсдоши билан унаштирилиши расман эълон қилинишини қолдирди. Бу ҳақда император саройи ишлари бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бундай қарор мамлакат жануби-ғарбида учинчи кундан бери давом этаётган ва қурбонлар ҳамда вайронагарчиликларга олиб келган кучли ёмғирлар туфайли қабул қилингани билдирилмоқда.
Ҳозирда табиий офат сабабли Фукуока ва Оита префектураларида мингдан ортиқ киши қамалда қолмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, 6 киши давомийлиги ва шиддати бўйича рекорд даражадаги жалалар қурбони бўлди. Яна бир неча ўнлаб кишилар билан боғланишнинг имкони бўлмаяпти.