• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Майит ювувчининг қўлида «жонланган» бир ярим ойлик гўдак. Қашқадарёлик Муҳаммаджоннинг ҳаёти сақлаб қолинадими?

    Давоми: «Бемор вафот этган эмасди, у тирик бўлган». Соғлиқни сақлаш вазирлиги қашқадарёлик Муҳаммаджоннинг ҳолати бўйича ахборот берди

    Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлари томонидан «ўлди» деб ота-оналарига топширилган бир ярим ойлик гўдак майит ювувчининг қўлида жонланди. Бу ҳақда ҳали ҳам ҳаёт учун курашаётган жажжи Муҳаммаджоннинг бувиси — Наргиза Қурбонова «Дарё»га маълум қилди.

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан аввал. Фото: Шаҳноза Ҳамидова

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан аввал. Фото: Шаҳноза Ҳамидова

    Муҳаммаджон Рашидов 2017 йил 14 май куни дунёга келган. Отаси ҳозир Россияда — «ҳовлининг томини шифер қиламан» деган мақсад билан ишлагани кетган. Лекин топган пули шиферга эмас, янги туғилган чақалоқни даволашга сарфланмоқда. Чақалоқнинг онаси Шаҳноза Ҳамидова ва қариндошлари, жумладан, бувиси Наргиза Қурбонова 16 майдан бери чақалоқнинг ҳаёти учун шифокорлар билан курашиб келади — худди шу куни Муҳаммаджон қайт қилишни бошлаган. Муваффақиятсиз даволаниш жараёни бир ойдан зиёд давом этган — турли шифокорларнинг бир-биридан фарқли ташхислари асосида берилган ҳар хил дори воситалари чақалоқнинг аҳволини яхшилаш ўрнига оғирлаштирган, қорни эса шишиб кетган.

    Муҳаммаджоннинг аҳволи жуда оғирлашиб қолганидан сўнг, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ёнидаги поликлиникадаги, чақалоқни биринчи марта кўрганида: «Бунинг касали бизники эмас», деган жарроҳ унга орқа томондан дори юбориб, аслида чақалоқнинг саломатлигидаги муаммо унинг орқа ичаги қайрилиб қолгани билан боғлиқ эканини маълум қилган. «Ичаги қайрилган экан-ку, операция қилиш керак», — деган шифокорлар. Чақалоқнинг онаси ва бувиси операцияга розилик билдирган.

    Бироқ, Наргиза Қурбонованинг таъкидлашича, 28 июнь куни бўлиб ўтган операция ҳам осонгина бошланмаган. Чақалоқни операцияга тайёрлаши керак бўлган шифокорларнинг сан-соларлиги оқибатида аҳволи оғир Муҳаммаджоннинг тана ҳарорати +39,5 даражагача кўтарилиб кетган. Шифокорлар энди: «Чақалоқни бундай ҳарорат билан операция қила олмаймиз, ўлиб қолади», — деб турган.

    «Ахир бу бола-ку, ҳайвон эмас-ку, деб додладим! Додлаб, бош шифокорнинг олдига йиғлаб тушдим. Касалхонага вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари келган, дейишди, ўшанинг оёғининг тагига ўтириб йиғладим. У бориб кўргач, тезда операцияни бошлаш ҳақида кўрсатма берди. Икки соатдан сўнг, ҳарорати уколлар билан туширилганидан сўнг, операция бошланди», — дейди Наргиза Қурбонова.

    Операция бошланганидан бир соат ўтгач, операция хонасига Наргиза Қурбонованинг ўзи таклиф қилинган. Шифокорлар унга чақалоқнинг қайрилиб қолган орқа ичаги ўн кун аввал ёрилиб кетганини айтиб, «15 кун аввал қаерда эдингиз?», деб савол қўйган, ваҳоланки Муҳаммаджон қарийб бир ярим ойдан бери айнан шу операция ўтказилган касалхонада даволанаётган эди. Операция охирида чақалоқ операцияни кўтара олмай, вафот этгани ва уни олиб кетиш кераклиги маълум қилинган.

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан сўнг. Фото: Шаҳноза Ҳамидова

    Муҳаммаджон Рашидов — операциядан сўнг. Фото: Шаҳноза Ҳамидова

    «Бандалик». Бу вазиятда она ва бувининг аҳволини таърифлаш шарт эмас. Расм-русуми билан ҳодиса ҳақида қон-қариндошларга маълум қилинган, тайёргарлик кўрилган, мозорда жажжи болакай учун жой ҳозирланган. Шифокорлар: «Ўлди», деган чақалоқ операциядан уч соат ўтиб, майит ювувчига топширилган. «Майит ювувчи энди ишга киришаман деса, чақалоқ қўлини ёзиб, мурда ювувчига қараб турганмиш. Дод деб, бола тирик, деб чиқишди», — деди Наргиза Қурбонова.

    Чақалоқ шошилинч равишда яна касалхонага олиб борилган, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. «Дўхтирларнинг ҳаммаси ҳайрон. Чақалоқни ўраб берган санитар аёл ўша ернинг ўзида ҳушидан кетиб қолди... Мана, тўққизинчи кун ўтди, болам яшаяпти», — дейди Наргиза Қурбонова. Лекин, бувининг айтишича, мўъжиза туфайли омон қолган болага шифокорлар ҳозир ҳам етарлича эътибор қаратмаяпти.

    «Қачон бош шифокорнинг олдига тушиб, йиғлаб-бақирсам, дўхтирлар болага қарайди, бўлмаса — йўқ. Дори бепул деб ёзиб қўйган, лекин охирги шприцигача ўзим олиб келдим. Дори-дармонини ҳам олиб келяпман, боламга қарасин деб, дўхтирнинг тушлик-кечки овқатларини ҳам олиб беряпман. Мени тўғри тушунинг, бундай вазиятда, керак бўлса, жонингизни ҳам бериб юборасиз, овқат нима деган гап», — дейди Наргиза Қурбонова.

    Қорни очиқ, ахлати махсус қувурча билан ташқарига чиқариб ташланаётган Муҳаммаджон ҳаёт, ўзи-да ҳаёт учун курашмоқда — бувисининг айтишича, ҳар куни сут эмяпти. Бироқ шифокорларнинг муносабати, Наргиза Қурбонованинг айтишича, қониқарсиз — қорни очиқ бола ётган Қашқадарёдаги касалхонада на кондиционер, на вентилятор бор; операция қилинган жойлари эса «қизариб, газак олиб кетган». «Майли, Худо боламнинг тақдирига умрдан берган бўлса, яшаб кетар. Лекин бошқаларнинг ҳам фарзандини бундай хароб қилишмасин!», — дейди Наргиза Қурбонова кўзда ёш билан.

    Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» интернет-нашри таҳририяти шошилинч изоҳ олиш мақсадида Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази билан боғланишга уринди, бироқ ҳозирча уринишлар жавобсиз қолди.

    06.07.2017, 19:11   Изоҳ (0)   326002
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

    06.07.2017, 18:57

    Шавкат Мирзиёев ёш оилалар учун уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқишга кўрсатма берди

    06.07.2017, 18:29

    «Капиталбанк» бир неча турдаги омонат турларини таклиф қилмоқда

    06.07.2017, 18:04

    Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади

    06.07.2017, 17:35

    Сирдарёда 130 миллион сўмлик минерал ўғитни ўмарган шахс қўлга олинди

    06.07.2017, 16:45

    Янгийўл туманида қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

    06.07.2017, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.