Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италия шимолида, Верона шаҳри яқинидаги буғдой майдонида Россия президенти Владимир Путиннинг улкан портрети пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

Мазкур асар муаллифи ландшафт санъати устаси Дарио Гамбарин эканлиги билдирилмоқда. У олдинлари ҳам бир неча бор шундай инсталляцияларга қўл урганди. Гамбарин портретлари қаҳрамонлари орасида Нельсон Мандела, Фидель Кастро, Рим папаси Франциск, Барак Обама ва Дональд Трампни учратиш мумкин.

25 минг квадрат километрга тенг майдондаги улкан асарларини яратиш учун рассом трактор, омоч ва махсус техникани фойдаланади. Унинг асарини фақат қуш парвози баландлигидан кўриш мумкин.

Янги портрети учун Россия президенти танланганини Гамбарин Путиннинг Гамбургдаги G20 саммитида иштирок этиши билан изоҳлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)