• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коррупцияга қарши курашишнинг Сингапур тажрибаси: «Юқумли очкўзлик» давоси (I қисм)

    Сингапур мустақилликка эришган 1965 йилга келиб мамлакат оғир иқтисодий аҳволда бўлиб, қонунларга риоя қилмаслик авж олган эди. Қонунчилик британиялик колонизаторлар томонидан импорт қилинган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уюшган жиноятчиликка қарши кураша олмаслиги аён бўлди. Аксарият мансабдорлар эса коррупцион схемаларда иштирок этар эди. Аҳоли маълумоти паст даражада бўлиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олмасди.

    Фото: «Фишки»

    Фото: «Фишки»

    Мамлакат етакчилари коррупция ва ўзбошимчаликни жиловлаш муҳим эканлиги ва бусиз мамлакат келажаги йўқ эканлигини англаб етди. Бу қаттиққўллиги ва кетма-кетлиги билан ажралиб турувчи чораларнинг бутун бир тизимини қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилди. Мансабдорлар хатти-ҳаракатлари регламентлаштирилди, бюрократик жараёнлар соддалаштирилди, ахлоқ меъёрларига риоя этиш устидан қатъий назорат ўрнатилди. Мазкур чораларни ҳаётга татбиқ этган ва бугунги кунга қадар ўз ваколатларини сақлаб қолган орган Коррупция ҳолатлари юзасидан суриштирув олиб бориш бюроси бўлди. Фуқаролар Бюрога давлат хизматчиларининг ҳаракатлари юзасидан шикоятлар билан мурожаат қилар ва етказилган зарарни қоплашни талаб қиларди.

    Шу билан бир пайтда коррупцион ҳаракатлар учун жиноий жазо чоралари кескинлаштирилди, суд тизимининг мустақиллиги оширилди, судьялар маоши кескин оширилди ва уларнинг имтиёзли мақоми таъминланди, пора бериш ёки аксилкоррупциявий суриштирувда иштирок этишдан бош тортганлик учун иқтисодий санкциялар жорий этилди. Кўплаб давлат бошқармаларида қатъий акциялар (барча божхона ходимларини ишдан бўшатишга қадар) ўтказилди. Бу чоралар давлатнинг иқтисодиётга аралашувини қисқартириш, мансабдорлар маошини ошириш ва малакали маъмурий кадрлар тайёрлаш билан уйғунликда олиб борилди.

    « ‘Фоиз’, ‘мукофот’, ‘бакшиш’, ‘ботқоқ’ — коррупция маҳаллий жаргонда қайси сўзлар билан аталмасин, у осиёча яшаш тарзининг бир хусусияти ҳисобланади. Мансаб қанчалик юқори бўлса, уйлар ҳам шунчалик катта, эркаклари эгаллаб турган мансабга мос қимматбаҳо тақинчоқлар билан ясанган кўп сонли хотинлар ва машуқалар. Бундай мамлакатларда бизнес билан шуғулланувчи сингапурликлар бу каби одатларни уйга олиб келмаслик учун эҳтиёт бўлиши лозим», — деб ёзади Сингапурдаги ислоҳот ташаббускорларидан бири, мамлакат бош вазири Ли Куан Ю.

    Фото: «Аргумент»

    Фото: «Аргумент»

    Ҳозирги пайтда Сингапур қатъий авторитар давлат бўлиб, коррупциянинг йўқлиги, иқтисодий эркинлик ва тараққиёт даражаси бўйича дунё рейтингларининг етакчи ўринларини эгаллайди. Сингапур мисоли сиёсий ирода, коррупцияга қарши самарали қонунчилик ва сотилмайдиган мустақил агентлик бир неча йил ичида коррупцияни жуда паст даражага туширишга қодир эканлигини кўрсатади.

    Сингапур тарихи ҳақида қисқача

    XV—XVI асрларда Сингапур Жоҳор салтанати таркибига кирган. 1819 йилда Британиянинг Ост-Индия компанияси вакили Сингапурда турли этник гуруҳлар иммиграциясига рухсат берувчи савдо зонаси тузиш ҳақида Жоҳор султони билан келишув тузди. 1867 йилда Сингапур Британия империяси колониясига айланди.

    Иккинчи жаҳон уруши даврида Сингапур 1942 йилдан 1945 йилнинг сентябрига қадар Япония ихтиёрига ўтди. 1959 йилдан Сингапур Британия империяси таркибидаги ўз-ўзини бошқарувчи давлатга айланди. Сайловлардан сўнг Ли Куан Ю бош вазир лавозимини эгаллади. 1965 йилнинг 9 августида Сингапур мустақилликка эришди.

    Бой табиий ресурслардан маҳрум Сингапур 1959 йилдан 1990 йилга қадар кўплаб ички муаммоларни енгиб, учинчи дунё мамлакатларидан яшаш даражаси юқори, юксак ривожланган давлатлар қаторига қўшилишга муваффақ бўлди.

    Коррупцияга қарши курашиш стратегияси: шаклланиши

    Мустақилликка эришган пайтда Сингапур қашшоқ мамлакат бўлиб, ҳатто ичимлик суви ва қурилиш қумини ҳам импорт қилишга мажбур бўлган. Қўшни мамлакатлар унга нисбатан дўстона муносабатда бўлмасдан, аҳоли ўртасида социалистик ғоялар оммалашган эди. Коррупция оддий ҳолат бўлиб, жамиятнинг барча қатламларига кириб борганди.

    Мамлакатнинг биринчи ҳукумати коррупцияга қарши курашишда бир нечта муаммоларга дуч келди. Коррупцияга қарши курашишни тартибга солувчи қонун заиф бўлиб, кўплаб коррупциявий жиноятлар унинг амал қилиш соҳасидан ташқарида эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари эса ўз вазифаларини самарали бажариш имконини берувчи ҳокимиятга эга эмасди. Бундан ташқари, қонунчиликнинг самарасиз эканлиги ва коррупцион амалиётга кўп сонли мансабдорлар жалб этилганлиги боис жиноятлар далилларини топиш жуда қийин эди. Давлат мансабдор шахслари тижорат соҳаси ишчиларига нисбатан ўртача даромадга эга ва мансаб ваколатидан шахсий мақсадларда фойдаланар эди. Аҳоли қуйи даражадаги маълумот ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиб, пора у ёки бу ресурсларни қўлга киритишнинг ягона йўлига айланган эди.

    Британияликлар томонидан ташкил этилган Коррупция ҳолатлари юзасидан суриштирув олиб бориш бюроси ходимлари маҳаллий полициячилардан бўлиб, коррупцияга қарши курашиш учун руҳий жиҳатдан тайёр эмасди.

    «Божхона мансабдорлари контрабанда ва тақиқланган маҳсулотларни олиб ўтаётган транспорт воситаларини текширишни ‘тезлаштириш’ учун пора олар эди. Марказий таъминот хизмати маълум бир пора эвазига манфаатдор шахсларга тендерлар ҳақидаги маълумотни етказар, Импорт-экспорт департаменти мансабдорлари рухсат беришни тезлаштириш учун пора олар, пудратчилар камчиликларига кўз юмиши учун клеркларга пора берар эди. Дўкон соҳиблари ва турар-жой аҳолиси Жамоат соғлиғини сақлаш департаменти ишчиларига чиқиндини тозалаш учун ҳақ тўлар, мактаб директорлари ва ўқитувчилари идора ашёларини етказувчилардан комиссион тўловлар оларди. Ҳокимиятни ўз манфаатларига конвертация қилиш бобида инсоният кашфиётлари чексиз», — дейди Ли Куан Ю асарларидан бирида.

    Мамлакат оғир аҳволда эканлигини тушунган ҳукумат жамиятда ҳалоллик ва очиқлик иқлимини яратишга қарор қилди. «Виждонли бўлиш ва сотилмаслик» тамойили ўз ишига асос бўлди. Стратегия муаллифлари коррупция устидан назорат миллий тараққиёт учун стратегик жиҳатдан муҳим эканлигига ишонар эди.

    03.07.2017, 15:47   Изоҳ (0)   26577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурсултон Назарбоев Россия ва Украина расмийларини музокараларга чақирди

    03.07.2017, 15:44

    КХДР: Бизнинг ракеталаримиз дунёнинг ҳар қандай нуқтасига учиб бора олади

    03.07.2017, 14:30

    АҚШда йўловчи самолёти ёнаётган двигатели билан қўнишни амалга оширди

    03.07.2017, 14:02

    Башар Асад биринчи бор Сурия банкноталарида пайдо бўлди

    03.07.2017, 13:47

    Трамп Саудия Арабистони, БАА ва Қатар етакчилари билан Доҳа атрфидаги вазиятни муҳокама қилди

    03.07.2017, 13:04

    Индонезияда 8 киши қутқарув вертолёти қояга урилиши қурбони бўлди

    03.07.2017, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда аёл фарзанди билан тортишиб қолган болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:55

    Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга йўналтирилади — DW

    Дунё | 18 июл, 17:45

    Лос Анжелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

    Спорт | 18 июл, 17:45

    Тошкент ёки Самарқанд — қайси шаҳарда яшаш арзон ва қулай?

    Ўзбекистон | 18 июл, 17:35

    Европадаги ёнғинлар Люксембург катталигидаги ҳудудни кул қилди

    Дунё | 18 июл, 17:10

    Гапирмайди, фақат акиллайди: Таиландда итлар орасида улғайган бола топилди

    Дунё | 18 июл, 16:55

    Луис Энрике “ПСЖ” раҳбариятидан 3 нарсани талаб қилди

    Спорт | 18 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.