• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    22 ёшли Алишер Саъдуллаев ва 25 ёшли Олимжон Тўйчиев — Президент тайинлаган лавозимлардаги илк 100 кунлик иш режалари ҳақида

    Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳамда Фан ва технологиялар агентлиги бош директори ўринбосари Олимжон Тўйчиев янги лавозимдаги илк 100 кунлик фаолиятлари учун ўз олдиларига қўйилган вазифа ва мақсадлар ҳақида журналистларга маълум қилди. Улар билан учрашув Халқаро пресс-клубнинг 3 июль куни бўлиб ўтган анжумани доирасида бўлиб ўтди.

    Олимжон Тўйчиев (чапда) ва Алишер Саъдуллаев.

    Олимжон Тўйчиев (чапда) ва Алишер Саъдуллаев.
    Фото: «Газета.uz»

    22 ёшли Алишер Саъдуллаевнинг қайд этишича, (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сифатида қайта ташкил этилган) «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 30 июнь куни бўлиб ўтган қурултойи ёшлар учун том маънода муҳим воқеа бўлди. «Бундан кейин Президент билан очиқ гаплаша оламиз, муаммоларимизни тўғридан-тўғри айта оламиз, улар бизнинг ишонган одамимиз бўлдилар», — деди у.

    Алишер Саъдуллаев.

    Алишер Саъдуллаев.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Икки ёш йигитнинг бошқарув лавозимларига тайинланиши ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. «Газета.uz»нинг ёзишича, фойдаланувчиларнинг бир қисми бу йигитлар ваколатли лавозимлар учун ҳали ёшлик қилмасмикин, деб савол қўяётган бўлса, бошқалар ёшларга йўл бериш вақти келганини таъкидламоқда. Алишер Саъдуллаевнинг ўзи эса «кўплаб хабар ва саволлар кела бошлагани сабаб, Facebook’даги аккаунтини ўчириб ташлашга мажбур бўлгани»ни тан олди.

    Алишернинг сўзларига кўра, у ўз олдига мақсадлар қўйган, лойиҳалар ва уларни амалга ошириш учун зарур кунлар сони бўйича бир тўхтамга келган. «Ёшлар жамият ҳаётида фаол бўлиши учун қўлимдан келганича ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан», — дея таъкидлади у.

    Вазир ўринбосари ёшлар бир етакчини ажратиб олиб, унга эргашиши эмас, балки бирлашиши керак, деб ҳисоблайди. «Бизда энергия ва энтузиазм бор, курашамиз. 24 соат ишлаш керак бўлса, 25 соат ишлаймиз. Лекин бизга тажриба керак. Тажрибани оқлаш учун ҳам ўрганамиз, ҳар куни тадқиқот қиламиз, ривожланган давлатлардан намуна оламиз», — деди у.

    Саъдуллаевга кўра, халқ таълими тизими 5 миллион болани қамраб олган бўлиб, улардан 4 миллиони мактабгача таълим муассасаларига қатнайди. «Биз боғча болаларига кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Улар беш критерия, хусусан, интеллект коэффициенти ва эмоционал интеллект бўйича мактабга тайёр бўлиши керак. Билсам, бизда буларнинг бари бор экан, бироқ уларни амалиётга қўллашимиз керак. Энг муҳими — ота-оналар ва боғча мудиралари, мактаб ўқитувчилари ўртасида боғлиқлик яратишдир», — дея қайд этди вазир ўринбосари.

    Алишер Саъдуллаевнинг фикрича, Президент ёшлар вакилини бекордан-бекорга бу лавозимга тайинламаган — давлат раҳбари бу билан ёшлар қўрқмаслиги ва ўз ғояларини баралла айтиши кераклигинини билдирмоқчи бўлган. «Мен олдимга қўйилган вазифани оқлайман. Келаси йил, балки, яна ўнта шундай йигит чиқар. Ўша куни улар Президент олдида чиқиш қилишдан қўрқди. Уларнинг сони бундан-да кўп бўлиши керак. Мен буни исботлашга ҳаракат қиламан», — деди у.

    Дастлабки 100 кунлик фаолияти билан боғлиқ режалари билан ўртоқлашаркан, Алишер Саъдуллаев биринчи галда болалар боғчаларидаги аҳволни ўрганиш, янги тизимларни татбиқ этиш, шароитлар билан бевосита танишиш мақсадида вилоятларга сафар қилишини маълум қилди. Дам олиш кунлари у Тошкентдаги бирининг кўрсаткичлари юқори, иккинчисиники эса паст бўлган икки мактабда бўлишга улгурган. «Муаммоларни ўрганиш, қандай йўлни босиб ўтиш кераклигини тушуниб олиш учун улар орасидаги фарқни кўриш керак», — деди вазир ўринбосари.

    Олий таълим муассасалари талабалари ҳақида гапираркан, Алишер Саъдуллаев таълим учун сарфланган пулларни қандай қилиб қоплаб бериши ҳақидаги саволлар билан босим ўтказмай, уларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. «Бу саволни бериш нотўғри, биз босим ўтказишимиз керак эмас. Ўз навбатида, шундай саволлар берилган вақтда биз ҳам иккиланмаслигимиз керак. ‘Кимни қўлида ишлар эканман, нима иш қилсам экан?’, деб эмас, ‘Қанча иш ўрни ярата оламан?’, деб яшашимиз керак», — деб ҳисоблайди вазир ўринбосари.

    Олимжон Тўйчиев.

    Олимжон Тўйчиев.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    25 ёшли Олимжон Тўйчиев фан ва технологиялар ривожининг мамлакат иқтисодий тараққиётига ижобий таъсири борасида мисол келтирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мазкур йўналишлар ривожи учун барча имкониятлар, хусусан, ёшларнинг салоҳияти, кўникмалари ва интилишлари бор.

    Фан ва технологиялар агентлиги бош директори ўринбосарининг ишончи комил — фан ва технологияларни бутун республика бўйлаб оммалаштирмоқ керак. Бунга бир мисол — ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ёш робототехниклар» танловидир.

    «Кўпчилик робототехника жуда ҳам қийин соҳа, унга жуда ҳам кўп маблағ керак, уни ўрганиш жуда ҳам қийин, деб ҳисоблайди. Бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Ўзим мисолимда айтадиган бўлсам, Бекобод шаҳридаги мактабни тамомлаб, коллежни битириб, Турин политехника университетига кирганимдан кейин роботехника билан шуғуллана бошлаганман», — деди у.

    Янги лавозимдаги ишининг биринчи 100 кунида Олимжон Тўйчиев докторантурадаги квоталар тақсимотини қайта кўриб чиқиш, ёш олимлар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича бўлим ташкил этиш, мини-технопарклар очиш билан шуғулланиш ҳамда докторантларни маҳсулот ишлаб чиқарувчи компанияларнинг муаммоларини ўрганишга жалб қилишни мақсад қилган.

    03.07.2017, 23:51   Изоҳ (0)   169834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий таълим вазири ўринбосари: Қоғозбозликдан қутулиш учун беш баҳолик тизимга ўтиш масаласини кўриб чиқяпмиз

    03.07.2017, 22:24

    Сеул мэри билан учрашган Шавкат Мирзиёев, Анвар қори атрофидаги «соат машмашаси», тоза сувли бўлган Мўйноқ ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    03.07.2017, 22:01

    «Худодан қўрқишсин!». Анвар қори унинг 250 долларлик соати ҳақида «туҳмат тарқатганларга» жума намозида жавоб қайтаради

    03.07.2017, 21:27

    Тошкентнинг собиқ ҳокими тарихий объектларни реконструкция қилиш дирекциясига раҳбар этиб тайинланди

    03.07.2017, 19:49

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси Латвияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди

    03.07.2017, 19:20

    Тошкентга илк бор ташриф буюрган Сеул мэри корейс диаспорасидан ўзбек халқига миннатдорлик ёдгорлиги очилишида иштирок этди

    03.07.2017, 18:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.