• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий таълим вазири ўринбосари: Қоғозбозликдан қутулиш учун беш баҳолик тизимга ўтиш масаласини кўриб чиқяпмиз

    Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши 3 июлда Ёшлар сиёсати масаласида ўтказилди. Йиғилишида иштирок этган олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дилмурод Набиев олий таълим тизимида мавжуд бўлган долзарб муаммолар юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Олий таълим тизимида вазирлик ва муассасалар раҳбарияти томонидан бериладиган топшириқларни бажариш учун ўқитувчилар кўпинча дарсни ташлаб чиқишга мажбур бўлади. Демак, вазирлик ёки раҳбариятнинг топшириғи дарсдан устун эканда, деган хулоса келиб чиқади. Аслида, олий таълимнинг самарадорлигини ўтиладиган дарс белгилайди.

    Яна бир масала битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича тузиладиган уч томонлама шартнома билан боғлиқ. ОТМлар, агар битирувчи уч томонлама шартномани тузмаса, у давлат имтиҳонига ёки диплом ҳимоясига киритилмайди, деган «қоида»ни жорий қилган. Натижада, битирувчилар ўзларининг мутахассислигига тўғри келмайдиган ташкилотлар билан шартнома тузади, масалан, филологлар фермер хўжаликлари билан. Бу қанчалик тўғри? Бунинг натижасида миллий ОТМлар битирувчилари ва хорижий ОТМлар битирувчилари орасида тафовутлар юзага келмоқда.

    Ортиқча қоғозбозлик ва топшириқларни камайтириш, ишга жойлаштириш масалаларида ўзгаришлар қилиш вақти келмадими?

    Вазир ўринбосари бу саволларга жавоб берар экан, таълим жараёнида давлат стандартларининг бузилаётганини қайд этди.

    Давлат стандартига асосан 80 дақиқа дарс ўтилиши керак. Шунда талабага етарли даражада билим берилади, деб ҳисобланади. Лекин амалда дарсга декан киради, унинг муовини киради ёки ҳар хил текширувчилар келиб, дарсни бузади. Улар давоматни текширади, журнални, ўқитувчининг маъруза матнини текширади. Биз аслида давлат стандартини бузяпмиз. Дарснинг 15—20 дақиқа бузилган қисмини ҳеч ким қайтариб бера олмайди. Йўқотилаётган вақт — талабанинг ҳаққи. Талабалар орасида тўлов-шартнома асосида, давлат гранти асосида ўқиётганлари бор. Улар билим олиши керак, бу — уларнинг ҳуқуқи.

    Бизнинг энг катта муаммоларимиздан бири — қоғозбозлик, дарс жараёнини бевосита алоқаси бўлмаган шахслар томонидан назорат қилиниши.

    Бу борада аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқяпмиз. 100 баллик рейтинг тизимида оралиқ ва якуний назоратларнинг баҳоларини қайдномаларга қўйиш каби кўп вақтни оладиган ишларни бартараф этиш мақсадида беш баҳолик тизимга ўтиш имкониятларини кўриб чиқяпмиз.

    Бундан ташқари, маънавий-маърифий ишлар масаласи бор. Унга кўра, ўқитувчи талабалар билан дарсдан ташқари ишлаши, дарсга қатнашмаётган талабанинг уйига, маҳалласига бориши керак. Лекин бу ишларнинг бажарилганини ҳеч биримиз исботлай олмаймиз.

    Яқинда қабул қилинган Президент қарорига асосан, ўқитувчилар фақат ўқув юкламасини ва илмий ишларини бажаради. Биз улардан ортиқча ҳужжат талаб қилмаймиз.

    Дилмурод Набиев, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

    Дилмурод Набиевнинг таъкидлашича, талабаларнинг ишсиз қолмаслиги учун Ўзбекистонда қабул квоталари белгиланади. Шу билан бир вақтда, бу масаланинг муаммоли томони ҳам бор.
    Ишга жойлаштириш масаласига келсак, дунёнинг бирорта давлатида талабаларни қабул қилиш квотасини белгилаш деган тушунча йўқ. Олий таълимни битираётган талабаларнинг ишсиз қолмаслигини таъминлаш мақсадида Республикамизда квоталар белгиланади. Корхона ва ташкилотларда ишчиларга муҳтожлик бўлса, улар бизга буюртма беради ва биз шунга асосан олий маълумотли кадрларни тайёрлаб берамиз.

    Яратилаётган иш ўринларига нисбатан қабул квотасини тўғри белгилаш — асосий муаммомиз. Шунинг учун филолог фермер хўжалигида «бухгалтерлик қилади». Ёки икки киши ишлаши мумкин бўлган кичкина дорихонага саккиз кишини «ишга жойлаймиз». Бу муаммолар устида ишлаяпмиз.

    Дилмурод Набиев, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

    03.07.2017, 22:24   Изоҳ (0)   32950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сеул мэри билан учрашган Шавкат Мирзиёев, Анвар қори атрофидаги «соат машмашаси», тоза сувли бўлган Мўйноқ ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    03.07.2017, 22:01

    «Худодан қўрқишсин!». Анвар қори унинг 250 долларлик соати ҳақида «туҳмат тарқатганларга» жума намозида жавоб қайтаради

    03.07.2017, 21:27

    Тошкентнинг собиқ ҳокими тарихий объектларни реконструкция қилиш дирекциясига раҳбар этиб тайинланди

    03.07.2017, 19:49

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси Латвияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди

    03.07.2017, 19:20

    Тошкентга илк бор ташриф буюрган Сеул мэри корейс диаспорасидан ўзбек халқига миннатдорлик ёдгорлиги очилишида иштирок этди

    03.07.2017, 18:44

    Ташқи савдо вазирлигида Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    03.07.2017, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Украина президенти Владимир Зеленский Германияга борди

    Дунё | 13 август, 20:05

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.