1989 йили туғилган фуқаро ўзидан ёши анча катта кишини алдаб, ундан 2 минг доллар пул олди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, фирибгар бу пуллар эвазига 1972 йили туғилган фуқарони Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекциясига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Жиноятчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси бўйича иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)