Вирусли видео қаҳрамонига айланган покистонлик журналист қиз тирик бўлиб чиқди. Бундан ташқари, у ўша видеони тарқатган ва муҳокама қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ғазабда, деб хабар қилади «Newsru.com».
Изро Хон исмли мухбир тўғридан-тўғри эфир пайтида кутилмаганда ерга ўтириб қолган эди. Атрофдагилар уни ушлаб қолган ва ёрдам кўрсатган эди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу видео кенг тарқалиб кетди, унга келтирилган изоҳда эса Изрони сақлаб қолишнинг имкони бўлмагани, у бир неча соатдан сўнг вафот этгани ёзилди.
«India.com» нашрига кўра, ушбу видео 2016 йил сентябрида олинган бўлса ҳам, энди машҳур бўлган. Бундан ташқари, ўшанда қиз ўлмаган, балки ҳушидан кетган эди.
Изоҳ (0)