Вазирлар Маҳкамасининг 27 июндаги қарорига асосан, Алишер Абдуазизов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига директор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бунга қадар Алишер Абдуазизов Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази бош директори ўринбосари лавозимида, аввалроқ эса Республика ахборот-кутубхона маркази директори ва «Алоқалойиҳа» компанияси раҳбари лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)