«Ўзбекэнерго» компанияси 15 июлдан электр энергияси тарифлари кўтарилишини маълум қилди. Тарифларнинг янгиланган реестри Ўзбекистон молия вазирлиги томонидан 29 июнь куни тасдиқланди. Тарифлар қайта кўриб чиқилишига сабаб сифатида ёқилғи-энергетика ресурслари нархининг ошиши кўрсатилмоқда, деб хабар беради «Газета.uz».
Эндиликда аҳолига етказилаётган 1 кВтч электр энергиясининг нархи 191 сўмдан 204,3 сўмга етади; электр плиталар билан жиҳозланган турар-жойлар аҳолисига етказиладиган шу ҳажмдаги электр қуввати нархи эса 95,5 сўмдан 102,15 сўмга кўтарилади. Шу тариқа, ўсиш тахминан 7 фоизни ташкил қилади.
Охирги марта электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар нархлари ўтган йил октябрида ошган эди.
15 июлдан табиий газ учун тарифлар ҳам ўртача 7 фоизга оширилади.
Изоҳ (0)