Пентагон ишланмаларини тугатаётган ИШИД террорчи гуруҳига қарши Ироқ ва Сурияда кураш олиб боришнинг янги стратегияси собиқ президент Барак Обаманинг шу йўналишдаги режасига жуда ўхшаш. Бу ҳақда The Washington Post газетасида эълон қилинган мақолада айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
Нашр манбаларига кўра, янги стратегиянинг асосий мазмунини жангарилар томонидан забт этилган ҳудудларнинг озод этилиши ва уларга оғир зарба бериш ташкил этади. АҚШ қуролли кучлари Сурияда давом этаётган фуқаролик урушига аралашмайди.
АҚШ мудофаа вазирлиги Сурия президенти Башар Асад ёки мамлакат ҳудудида жанговар ҳаракатлар олиб бораётган эронликларга қарши ҳаракатлар олиб бормайди, дейилади мақолада.
Айтилишича, айнан шу масалада Пентагон Трампнинг Оқ Уйдаги ёрдамчилари билан ихтилофда, негаки улар Сурияда Эрон таъсирининг кучайиб бораётганидан хавотирда.
Изоҳ (0)