Рамазон ҳайити куни Жиззах шаҳрида «Хўжа Нуриддинҳожи» жоме масжидининг янги биноси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Замонавий кўринишда қад ростлаган ва барча қулайликларга эга бўлган маърифат маскани жиззахликларга муносиб байрам туҳфаси бўлди, дейилади хабарномада.
Янги масжиднинг очилиш тантанасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов иштирок этиб, шаҳар аҳлини Рамазон байрами билан табриклади ва шундай шинам масжидга етишгани билан қутлади.
Мовий гумбазли «Хўжа Нуриддинҳожи» масжиди хурсандчилик кайфиятига бурканган намозхонларга тўлди.