«Жуманжи: Чангалзор чорлови» фильмининг биринчи трейлери эълон қилинди. Янги фильмда актёрлар Дуэйн «Қоя» Жонсон, Жэк Блэк, Карэн Гиллан ва Кевин Харт иштирок этган, деб хабар беради «Газета.ru».
Ролик YouTube’даги қатор каналларга жойлаштирилди.
Оригинал фильм 1995 йили чиққан эди. Унда бош ролни Робин Уильямс ижро этган эди.
Энди Жуманжи оламига тўрт нафар ўсмир бориб қолиб, видеоўйин персонажларига айланиб қолади. Қаҳрамонлар ушбу шароитга кўникиб, уйга қайтиш йўлларини қидиради.
Картина режиссёри — Жейк Кэздан.
Изоҳ (0)