«Рокки» ва «Карате-кид» фильмлари билан танилган америкалик режиссёр Жон Гилберт Эвилдсен 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Жоннинг ўғли Энтони Эвилдсеннинг агентликка маълум қилишича, унинг отаси 16 июнь, жума куни Лос-Анжелесда ошқозоности бези саратони сабаб вафот этган.
«У ўта иқтидорли, тиниб-тинчимас ва жуда қайсар эди. Баъзан бу унга зарар, баъзан эса фойда келтирарди», — дея таъкидлади Энтони.
«Рокки» фильми учун Гилберт Эвилдсен 1977 йилда «Оскар» мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)