27 июнь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Сессияда Абдуғаниев Алишер Муҳаммадиевич Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
2017 йилнинг 25 апрелидан буён ушбу лавозим вакант бўлиб, унда ҳозирда Жиззах шаҳри ҳокими лавозимида Раҳмонқулов Акрам Баҳриддинович фаолият юритган эди.
Алишер Абдуғаниев 1971 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган. Шу вақтгача у Зомин тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.
Изоҳ (0)